avatar
Куч
2.77
Рейтинг
+1.01

Kudrat Vaisov

Мақолалар

Ёш авлод тарбияси ва масъулият

Блог им. tdiuatm

     Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини, давлат ва жамият манфаатларини химоя қилиш, иқтисодий ва ижтимоий сохаларда қонунларга оғишмай амал қилинишини таъминлаш борасида купгина ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, вояга етмаганларни баркамол авлод этиб тарбиялашга, хуқуқларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Уларни касбга йуналтириш, спорт, мусиқа каби фойдали машғулотлар билан шуғулланишларини таъминлаш доимий назоратда.


    Шу билан бирга, уларни зарарли ғоя ва одатлардан асраш ҳам эътиборимизда турибди. Четдан уларнинг онгини «оммавий маданият», диний экстремизм, миссионерликка оид хавфли ғоялар билан заҳарлашга қарши кураш доимий вазифаларимиздан бўлиб келган.



Фуқаролик жамиятини қуришда ўқитувчи ва мураббийлар мавқеини ошириш комил инсонларни тарбиялашнинг муҳим шартидир

Блог им. tdiuatm

     Фуқаролик жамиятининг асосий белгиларидан бири бу комил инсонларнинг, яъни юксак сиёсий-ҳуқуқий маданиятга эга бўлган шахсларнинг мавжуд бўлиши ҳамда фаолият юритишидир. Дархақиқат, инсонлар цвилизацияси тарихида ушбу масаланинг ечимини топишга катта эътибор берилган. Асрлар давомида комиллик, комилликка интилиш, баркамол инсонни шакллантириш масалалари инсонларни қизиқтириб келган. Қадимги дунёда мавжуд давлатлар бўладими, Греция ёки Рим бўладими, икки дарё оралиғида ёки Марказий Осиёдаги салтанатлар бўладими, Ўрта асрлар, янги ёки энг янги даврдаги мамлакатлар бўладими, уларнинг барчасида комил инсонни шакллантириш ва Ватанига содиқ бўлган шахсларни яратиш борасида тинмай илмий изланишлар олиб борилган.


    Эътиборли томони шуки, Марказий Осиё тарихига мурожаат этсак ҳам бу масалага катта эътибор берилганлигига гувоҳ бўламиз. Масалан, Абу Наср Форобий, Низомулмулк, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур, Шайбонийхон ва бошқа давлат арбоблари ҳамда мутафаккирларнинт асарларида комилликка эришиш, бу борада раҳбарларга тегишли кўникмалар, ватанпарварлик туйғуси кучли бўлган муҳитни яратиш, комил инсонни шакллантириш муаммоларига катта эътибор берилганлигини кўриш мумкин.



Оила жамият таянчи

Блог им. tdiuatm

     Мамлакатимизда қадимдан ёш авлодни жисмонан баркамол, маънан етук, мехр-оқибатли инсонлар қилиб тарбиялашда оила мухити мухим ўрин эгаллаб келган. «Қуш уясида кўрганини қилади» деган мақол ҳам шундан келиб чиққан бўлса керак.


    Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатда хар бир йилгаалохида ном берилиб, куч ва ресурсларни маълум бир соха ривожига жатб этиш, шу орқали хатқнннг турмуш фаровонлигини ошириш, унинг манфаатига хизмат қиладиган муҳитнибарпо этиш эзгу анъ-анага айланди. Истиқлол йилларига разм соладиган бўлсак, эълонқилинган йилларнинг хар бири хам қайсидир маънода оилаларнинг мустахкамланишига хизмат қилади: «Аёллар йили», «Соғлом авлод йили», «Она ва бола йили», «Қарияларниқадрлаш йили», «Обод махалла йили», «Мехр-мурувват йили», «Сихат-сатоматлик йили»...



Эзгуликнинг ойдин манзили

Блог им. tdiuatm

     Халқимизда «Отанг — маҳалла, онанг — маҳалла» деган гaп бор. Бу сўзлар замирида жуда катта маъно мужассам. Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги «Кўкча Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан танишиш асносида бунга яна бир бор амин бўлдик. Маҳалла фаолларининг саъй-харакатлари билан ёлғиз қолган қария, ногирон, кам таъминланган оилаларга нафақат моддий ёрдам, балки меҳр-эътибор ҳам кўрсатилмоқда.


    Ушбу маҳаллада яшовчи Илмира Ҳошимованинг ташаккурномаси юқоридаги фикримизга яққол мисол бўла олади: «Қизим Заҳро туғма ичак хастатигидан қийналарди. 6 ёшга тўганида аҳволи янада оғирлашди. Гапнинг очиғи, даволатишга имкон тополмадик. Чунки оилада 4 фарзанд бўлиб, фақат турмуш ўртоғим ишларди, холос. Ўйлай-ўйлай, минг истихола билан маҳалла оқсоқоли хузурига бордим. Дардимни айтдим. Барака топишсин. Қизимни операция қилдиришдан тортиб, coғайиб оёқда тургунига қадар бош-қош бўлишди. Ҳозир қизим мактабда ўқияпти. Тенгдошлари билан чопқиллаб ўйнаб юрибди. Маҳалла аҳлидан бир умр миннатдорман».


    


Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!

Блог им. tdiuatm

     «Тақдир Аллоҳдандир» деган тушунча бор. Азалдан Аллоҳнинг бирлигига, ягоналигига имон келтирган инсонлар тақдир ҳам Тангри ато этгувчи неъмат, қисмат эканига ишонганлар ва итоат этганлар. Билҳақиқат, шундай.


    Биз ҳеч қачон қай юртда, қай хонадонда туғилиб, қайси ота-онадан бунёд бўлишимизни билмаймиз, инчунун, танламоққа-да қодир эмасмиз. Ҳамонки, Аллоҳ бизни маълум бир юртда, муайян бир оилада дунёга келтирибдими, уни тақдир дея қабул қиламиз. Бирор юмуш қилмоққа чоғимиз келиб, балоғатга етгач, тақдирга шукрона билан уша юрт, уша хонадонни обод этишга киришамиз. Чунки илоҳий хукм шу — туғилган еринг — ватанинг, уни борича қабул киласан. Яъники, унинг куч-қудратию ютуқлари, равнақи, бахти ҳам ёки аксинча -кучсизу ночорлиги, таназзули, вайронаси, камчилигу нуқсони ҳам ўзингники. Агар ҳукми илоҳийни қабул этиб, тақдирим шу ватан деб ёндашса, инсон уни обод этиш, вайронасини боғу бўстонга айлантириб, ўзини, қавмини бахту саодатга элтиш учун астойдил бел боғлайди. Тақдирга шукрона келтирмай, тайёрга айёрлик билан обод ўлкаларга кўчиб бориб, уша ерларни ватан тутгувчи кимсаларнинг эса моҳият зътибори ила ҳаловат топганини эшитганимиз йўқ. Моддий фаровонлиги бўлса-да, маънавий тўкислиги, кўнгил хотиржамлиги йўқ.


    


Ёш авлодни инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳида тарбиялаш – давр талаби (давоми)

Блог им. tdiuatm

… боши бор


 


     Шубхасиз, инсон ўз конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш жараёнида, одатда, турли даражадаги давлат бошқаруви органлари билан тўқнашади, баъзан ўзбошимчалик ва қонунсизлик холларига дуч келади. Бу борада Юртбошимиз, жумладан, шундай дейди: «Шуро давридаги Ўзбекистон ССР Конституциясида инсон манфаатларидан давлат манфаатларининг устунлиги Қонунлаштириб қўйилган эди.


    Бугунги Асосий Крнунимизда эса давлат хам, жамият хам, аввало, инсон манфаатла-рига хизмат кдлиши, унинг хак-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор тамойил сифатида аник белгилаб қўйилган.


… Агарки мана шу устувор тамойил хаётимизда, авваламбор, давлат ходимлари, мансаб курсисида ўтирганларнинг хаёлида, онгида, амалий кундалик фаолиятида ўз аксини топганида эди, яъни ўзини мен хукмдор эмасман, балки менга ишонч билдириб танлаган одамларнинг хизматчисиман, деб хис қилганида эди, бугунги хаётимизда қанча бемаза, номақбўл ишларга чек қўйилган бўлур эди»[1]. Албатта, жамиятимизда шунга ухшаш ҳолатларга барҳам беришга қаратилган жиддий чораларни қўллаш муаммоси давлат хизмати ва давлат хизматчилари тўғрисида қонун қабул қилиш масаласини янада долзарб қилиб қўяди.



Ёш авлодни инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳида тарбиялаш – давр талаби

Блог им. tdiuatm

     Истиқлол йиллари давомида юртимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳхотлар инсон қадр-қимматини юксалтириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантириш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этишга қаратилгандир. Авваламбор, «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин қўшилган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлини танлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини жамиятни ривожлантириш ва давлат қурилишининг, бутун ички ва ташқи сиёсатининг энг устувор йўналиши этиб белгилади»[1].



Маънавият ва саҳна

Блог им. tdiuatm

    Замонавий жаҳон драматургияси фақат драматик санъатнинг тарихан қарор топган ички қонуниятлари асосидагиэмас, балки даврнинг ижтимоий-маиший ҳолати ва «санъатнинг иоинсонийлашуви» (Х.Ортега и Гассет) содир булган XX асрнинг умулладабий тамойиллар оқимида ривожланмокда.


   Ушбу умумгуманитар маънавий «камбагаллашув» маконида воқеа-ҳодисаларни «ташқи шарт-шароитдан эмас, характернинг ички иродасидан келиб чиқиб тасвирлайдиган, фақат субъектив мақсад ва эҳтирослар билан муқояса қилган ҳолда драматик мазмунга эришадиган» драматик театр санъати алоҳида аҳамият касбэтади».


Гегел шунчаки инсон эмас, унинг ички оламини энг муҳим ҳодиса ҳисоблаб, бу билан драматик турнинг бадиий эстетик доирасини инсон ҳаёти шахе мезонлари тарозусида идрок этиладиган руҳий дунёдаги қадар кенгайтирди. В.Белинский ғоят ўринли қайд этганидек: « Эпопеяда воқеа, драмада инсон етакчи. Эпос қаҳрамони-ҳодиса, драма қаҳрамони — инсон шахси»


   Лекин драматик санъатнинг мураккаблиги этик марказ доминанти — шахс эканлигида эмас, балки «шахе тизими»нинг лисоний — бадиий гавдалантириши ва театрнинг «визуал» майдонидаги саҳнавий инъикосига асосланган қўш сатҳли эстетикага зга эканидан келиб чикади. Шу тариқа бадиий тизимнинг драматик хусусияти «томошабоп» тасвирда мужассамлашган бўлиб, инсон ҳиссиёт оламининг «нотомошабоб» ҳолатларини гавдалантириши, ўйинга хос ҳатти-ҳаракатлар доирасидаги ўйини рўй бермайдиган кечинмаларни ҳиссиёт даражасида намоён этиши анча мушкул вазифа.


   Кўп жиҳатдан «саҳнавий» тартиб – интизомнинг мумтоз қонуниятларига амал қиладиган замонавий драма Гегелнинг «драматик коллизия концепция доирасида ривожланувчи анъанавий драмага қарама-қарши туради, чунки XX аср сунгида театр санъати ташқи ҳатти-ҳаракатларга урғу қилишдан «пернсонажлараро баҳс» томон қадам ташлади. Охир-оқибатда турли-туман идеаллар тўқнашувидан туғиладиган конфликтлар асосий аҳамият касб этади».



Ёш қизларни турмуш ҳаётига тайёрлаш – мустаҳкам оила заминидир

Блог им. tdiuatm

     Соғлом оила вужудга келиши учун, энг аввало, жамият ва давлат қайғуриши,


шунга замин яратиб бериши лозим. Шундагина мустаҳкам оила дунёга келади. Оила соғлом бўлса, жамият соғлом, мамлакат қудратли, юрт тинч- осойишта бўлади.[1]


 


     “Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади” – дейилади халқимизда. Бунинг учун соғлом турмуш тарзи, оиладаги муҳит, фарзандни тўғри тарбиялаш, меҳр бериш, ҳар хил касалликларни олдини олиш учун гигиенага риоя қилиш, тўғри овқатланиш рациони, ҳар бир оилада соғлом муҳит тарзини ифодалайди. Бунинг учун аҳолини турмуш даражасини юксалтириш, кучли ижтимоий ҳимоя мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини ташкил этади.


     Ҳар бир хонадонда қиз бола фарзанд дунёга келса, бешикдан то балоғат ёшига етгунча қиз болани тўғри тарбиялаш, ҳар бир ота – онанинг фикрида “қиз бола – бировнинг хастми”, — деган хаёл қиз болани вояга етгунга ва уни турмушга бергунга қадар ушбу фикр тарк этмайди. Шунинг учун ҳозирги кунда турмушга чиқаётган ёш қизларнинг зиммасига катта маъсулият юклатилади. Ушбу маъсулиятлардан бири бу маънавий бойлик, сарамжон – саришталик, фахм – фаросат ва албатта гигиеник жиҳатдан озодаликдир. Халқимизда ушбу фазилатлар “ҳар бир қиз болада мужассам бўлиши керак”, — деган фикр юради.



Талабаларда миллий ифтихор туйғусини шакллантириш - педагогик муаммо сифатида (давоми)

Блог им. tdiuatm

     Талабаларда миллий ифтихор туйғусини шакллантиришга қаратилган фаолият моҳиятини ёритишда “ривожланиш”, “тарбиялаш”, “шакллантириш”, “омил”, “педагогик таъсир”, “миллий ғурур”, “миллий ифтихор” ва “миллий ўзликни англаш” каби тушунчалар таянч тушунчалар сифатида намоён бўлади. Тадқиқот муаммосини ижобий ҳал этишда бу тушунчаларнинг мазмунини тўлақонли англаб олиш тақозо этилади.


Кўплаб адабиётларда «шаклланиш», «ривожланиш», «тарбиялаш», айрим манбаларда эса «ижтимоийлашув» тушунчаларининг ягона мантиққа эгалиги қайд этилади. «Шакллантириш» ва «ривожлантириш» тушунчаларининг ўзаро бир-бирини ўрнини тўлдирувчи тушунчалар эканлиги тўғрисидаги қарашлар ҳам мавжуд. Уларга кўра, шакллантириш жараёни ривожлантириш ва ривожлантириш жараёни эса шакллантириш негизида содир бўлиши ғояси илгари сурилади.



Талабаларда миллий ифтихор туйғусини шакллантириш - педагогик муаммо сифатида

Блог им. tdiuatm

     Муайян миллатнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос мавқе ва ўринга эга бўлиши унинг кўп сонли ёки кам сонли бўлишига боғлиқ эмас. Аксинча, ўзида миллий хусусиятларни намоён эта олиш, миллат вакилларининг ўз ҳақ-ҳуқуқларини чуқур англаш, ўзга миллатларга ҳам моддий ва маънавий жиҳатдан қарам бўлмаслик, мустақил ҳолда мавжуд бўлиши унинг халқаро майдондаги мақомини белгилаб беради.


Халқаро муносабатлар борасида ўз қарашларини дадил билдира олиш, миллат шаъни ва обрўсини ошириш учун курашиш, ўзга миллатларда ўзига нисбатан салбий муносабатлар шаклланишининг олдини олишга интилиш миллат нуфузини янада оширади.



Миллий ғоя, у эзгуликнинг йўлида

Блог им. tdiuatm

     Инсониятнинг кўп асрлик тарихи шундан далолат берадики ўзининг миллий давлатини қуришга азму қарор қилган ҳар қайси халқ юксак вазифаларни амалга ошириш, шу йўлда одамларни бирлаштириш ва сафарбар қилиш, уларнинг қалбида ишонч уйғотиш, эски ижтимоий тузумдан мутлақо янги тузумга ўтишда ўзига қўшимча куч-қувват ва мадад топишда умумий, ягона мақсад ва орзу-интилиш ифодаси бўлган миллий ғояни таянч ва суянч деб билади. Миллий  ғоя ҳақида тўхталадик бўлсак, ғоя дастлаб инсон онгида пайдо бўлади. Фикр билан ғоя бир-биридан фарқ қилади. Фикр шахсий муносабатни ифодалайди. Ғоя эса ижтимоий мақсадни акс эттиради. Ижтимоий мақсад кўпчилик, яъни жамоатчиликнинг орзу-умидларини ифода этади. Шахсий фикрларнинг ижтимоий мақсадга айланишида ҳаёт, воқелик муҳим ўрин тутади. Масалан, мустақиллик ғояси  собиқ мустамлакачилик йилларида, аввало, маърифатпарварлар онгида пайдо бўлган. Халқимизнинг озодликка интилиши мустамлакачилик даврида олган ҳаётий сабоқлари туфайли у ягона умуммиллий мақсадга айланган. Бу мақсад 1991 йил 31 август куни амалга ошди.


Основные задачи развития экотуризма

Блог им. tdiuatm

     Экологический туризм по сравнению с другими видами туризма имеет более выраженную социально-экономическую направленность. Правильно организованная деятельность по развитию данного вида туризма может дать как охраняемым территориям, так и местному населению региона, специализирующегося на экотуризме, новые экономические возможности и тем самым занять существенное место в региональной экономике.     Основными задачами развития экологического туризма, являются:


  • повышение уровня экологической образованности и общей культуры населения; обеспечение социально-экономических альтернатив истощительным формам природопользования;

  • изменение отношения местных жителей к охраняемым территориям как территориям, имеющим эстетическую и экономическую ценность, привлечение их к сотрудничеству в развитии экологического туризма;

  • улучшение социальных и экономических условий в местных сообществах, в том числе благодаря созданию новых рабочих мест для местных жителей;

  • создание дополнительных источников финансовой поддержки ООПТ;

  • укрепление связей с международными природными резерватами, интеграция в систему мирового рынка экологического туризма.



Значение делового туризма в развитии национальной экономики

Блог им. tdiuatm

     Деловой туризм играет важнейшую роль в развитии национальной экономики любой страны, активно содействует ее интеграции в мировой рынок. Деловой туризм очень многогранен. Он включает индивидуальные и групповые, деловые поездки руководителей и сотрудников, участие в мероприятиях, организуемых промышленными и торговыми корпорациями, участие в съездах, конференциях, семинарах, устраиваемых политическими, экономическими, научными, культурными, религиозными и другими организациями, посещение торгово-промышленных выставок и ярмарок и участия в их работе, поощрительные поездки для сотрудников и клиентов (инсентив-туры). Но также обычно насыщенная деловая часть сочетается с обширной экскурсионной страноведческой программой.     Деловой туризм дает возможность знакомства с новыми технологиями, встречи с инвесторами, партнерами, поставщиками и потребителями товаров или услуг фирмы. Деловые поездки обеспечивают свежие идеи для развития бизнеса. Деловой туризм связан с развитием внешнеэкономических связей, стремлением использовать передовой опыт других стран и народов в создании духовных и материальных ценностей, что способствует расширению международных контактов среди представителей научных кругов разных держав. Деловой туризм оказывает положительное воздействие на те страны, где он осуществляется.


Оилада миллий қадриятларни шаклланишида ўзбекона тарбия хусусида (давоми)

Блог им. tdiuatm

… давоми     Мен олий ўқув юртида 40 йилга яқин ёшларга сабоқ бераман. Илм соҳасида ўзимдан ўтиб кетган шогирдларимни кўрганимда, ютуқларини эшитганимда ниҳоятда қувонаман, дилим яйрайди, кўксим тоғдек кўтарилади. Талабалар ҳар хил оилада турлича тарбия олишган. Тарбия мураккаб жараён. Бу жараённи биз устозлар олий ўқув юрти босқичида ҳам давом эттирамиз. Баъзан аудиторияда сабоқ бериб, баъзан мураббий бўлиб, оиласигача кириб боришга тўғри келади, талабалар уйига бориб, бўш вақтларини қандай ўтказишлари билан ҳам қизиқамиз, бўш вақтларини мароқли, фойдали, қизиқарли ўтказишларида ёрдам берамиз, мақсадга йўналтирамиз, ўғил-қиз талабаларимизни фақатгина илмга йўналтириб қолмай, етук мутахассис бўлиб етишишларига эриштириб қолмайгина мустақил оила қуришга ҳам тайёрлаймиз, турли-туман суҳбатлар, мунозара-мушоҳада кечалари, турли-туман ўйинлар, тадбирлар ўтказишга тўғри келади. Хулқи билан тўғри юриш-туриши билан, ақл-идроки, илмий салоҳияти билан устозларни мамнун этувчи талабаларимиз бизнинг фахримиз, келажагимиз. Уларнинг ота-онасига миннатдорчилик билдиргинг келади, ўзларига ҳам.


Оилада миллий қадриятларни шаклланишида ўзбекона тарбия хусусида

Блог им. tdiuatm

      Оила — бу тарихий, конкрет, ижтимоий тушунча бўлиб, миллатнинг шаклланиши билан янада бойиб, юксалиб боради. Миллатга хос бўлган барча сифатлар хусусиятлар шахс қиёфасида акс этиб, унинг маънавий, маданий, моддий турмушига сингиб боради. Ер юзида мавжуд бўлган 200 га яқин миллат, элат, уруғга хос бўлган одатлар, урфлар шу давргача сақланиб келишида ҳам катта маъно, мазмун бор, албатта. Ўзбекка, шарққа хос бўлган қадриятлар, урфлар, анъаналарнинг асосида ҳам шундай маъно, мазмун ўз ифодасини топганлиги фикримизнинг исботидир. Жумладан, оилада ўғил туғилса бошқача, қиз туғилса бошқача муносабатда бўлинади, бошқача тарбия берилади. Қиз болада миллат сифатлари, ўғил болада шахс сифатлари камол топиб боришига эътибор қаратилади. Ўғил оила таянчи, посбони. У жасур, мард, маълум бир ҳунар эгаси, босиқ, фикри кенг, ғамхўр, қисқаси оила бошлиғи сифатида вояга етишиши учун ота-она елиб югуради. Қиз бола ҳам оила қувончи, нозик бир гули. Лекин нозик елкасида катта масъулият юкланади. «Сен қиз боласан», «бир жойга борасан», «оиламиз ор-номусисан» деб, қулоғига қуйилади, ҳар бир қадамида, шу нарса таъкидланиб, унга эслатиб, сўзида, ишида, ҳар бир хатти-ҳаракатига разм солиб борилади.