Ёш авлод тарбияси ва масъулият
Блог им. tdiuatmТошкент шаҳар прокуратураси томонидан фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини, давлат ва жамият манфаатларини химоя қилиш, иқтисодий ва ижтимоий сохаларда қонунларга оғишмай амал қилинишини таъминлаш борасида купгина ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, вояга етмаганларни баркамол авлод этиб тарбиялашга, хуқуқларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Уларни касбга йуналтириш, спорт, мусиқа каби фойдали машғулотлар билан шуғулланишларини таъминлаш доимий назоратда.
Шу билан бирга, уларни зарарли ғоя ва одатлардан асраш ҳам эътиборимизда турибди. Четдан уларнинг онгини «оммавий маданият», диний экстремизм, миссионерликка оид хавфли ғоялар билан заҳарлашга қарши кураш доимий вазифаларимиздан бўлиб келган.